Live
2
Ўзбек

Арман Царукян UFC 331 мусобақасининг биринчи раундида Маурисио Руффини нокаутга учратди

MMA
19 сентябр, 22:59
Лос-Анжелесда аралаш яккакурашлар бўйича UFC 331 турнири бўлиб ўтмоқда.
Арман Царукян UFC 331 мусобақасининг биринчи раундида Маурисио Руффини нокаутга учратди
Фото: UFC

Лос-Анжелесда (Калифорния, АҚШ) «Kripto.com» аренасида аралаш яккакурашлар бўйича UFC 331 турнири бўлиб ўтмоқда. Арманистон ва Россиянинг енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг иккинчи рақамли вакили Арман Царукян ва бразилиялик Маурисио Руффи ўртасидаги жанг бўлиб ўтди.

Жанг Царукяннинг биринчи раундда тўғридан-тўғри нокаутли ғалабаси билан якунланди. Дастлабки раунд якунланишига бир неча сония қолганда, Царукян рақибини тўрга қисиб қўйди ва кетма-кет иккита тирсак зарбаси билан канвасга йиқитди.

Маълумот учун, Арман Царукян 29 ёшда. Россиялик-арманистонлик жангчининг ММАдаги профессионал рекордида ҳозирда 24 та ғалаба, шундан 16 таси муддатидан олдин қўлга киритилган ва учта мағлубият бор. Маурисио 30 ёшда. Руффининг профессионал рекордида 14 та ғалаба, шундан 13 таси муддатидан олдин ва учта мағлубият бор.

Эслатиб ўтамиз, оқшомнинг асосий жангида Жошуа Ван ва Александр Пантожа рўбарў келади.

Бугунги янгиликлар