Саудияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги яримфиналида Ўзбекистон КХДР дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди.
Шу тариқа Ислом Исмоилов шогирдлари 20 апрел кунги финалда мезбонларга қарши майдонга тушади.
Эътиборлиси, Ўзбекистон ва Саудия гуруҳдан ҳам ўзаро тўқнаш келишган ҳамда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Осиё Кубоги U-17. Яримфинал
Ўзбекистон — КХДР 3:0
17 апрел. Тоиф
Голлар: Садриддин Ҳасанов (31), Жамшид Рустамов (62), Абубакр Шукуруллаев (65).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Мўминхон Баҳодирхонов (28).
Ўзбекистон — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Миразиз Абдукаримов, Садриддин Ҳасанов, Муҳаммад Ҳабибуллаев (Азизбек Абдумўминов, 77), Сайфиддин Содиқов (Жамшид Рустамов, 46), Муҳаммадали Мусохонов, Абубакр Шукуруллаев (Фарид Абдуллаев, 77), Азизбек Эримбетов, Асилбек Алиев (Нурбек Сарсенбаев, 61).
Четлатиш: Канг Мён Бом (41).