XXI асрда илк ўйинда уч гол фарқи билан ютқазган жамоалардан бор-йўғи тўрттаси кейинги босқичга йўл олган

Бугун тунда «Реал» ва «Арсенал» Чемпионлар Лигаси чоракфинал жавоб учрашувида ўзаро куч синашади. Карло Анчелотти шогирдларини Лондондаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин фақатгина йирик ғалаба қаноатлантиради.

Эътиборлиси, XXI асрда плей-офф босқичининг биринчи ўйинида уч гол фарқи билан ютқазган жамоа бор-йўғи тўрт марта кейинги босқичга йўл олган. Қизиғи, уларнинг учтасида «Реал»нинг ашаддий рақиби «Барселона» иштирок этган.

Қуйида ўша 4 учрашувлар билан таништирамиз:

  • 2003/2004 йилги мавсум, 1/4 финал
    «Милан» – «Депортиво» 4:1
    «Депортиво» – «Милан» 4:0

  • 2016/2017 йилги мавсум, 1/8 финал
    «ПСЖ» – «Барселона» 4:0
    «Барселона» – «ПСЖ» 6:1

  • 2017/2018 йилги мавсум, 1/4 финал
    «Барселона» – «Рома» 4:1
    «Рома» – «Барселона» 3:0

  • 2018/2019 йилги мавсум, 1/2 финал
    «Барселона» – «Ливерпул» 3:0
    «Ливерпул» – «Барселона» 4:0

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар