09.04.2025 01:55
4143
Теглар
ЕЧЛ. «Арсенал» Райснинг суперголлари эвазига «Реал»ни йирик ҳисобда енгди, «Интер» Мюнхенда ғалаба қозонди

Европа Чемпионлар Лигасида чоракфинал босқичи бошланди. 

«Арсенал» Лондонда амалдаги чемпион «Реал»ни қабул қилиб, жавобсиз 3 та гол урди. Деклан Райс жарималардан суперголлар урган бўлса, Мерино ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ҳисоб бундан-да йирик бўлиши мумкин эди, аммо мадридликлар посбони Тибо Куртуа 8 та сейв амалга оширди 

Мюнхенда «Бавария» «Интер»га ютқазиб қўйди. Мартинес ва Фраттезининг голларига Мюллер бир бор жавоб берди. 

Жавоб беллашувлари 16 апрел куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. Чоракфинал

Арсенал – Реал 3:0

Голлар: Райс 58, 70, Мерино 75

Арсенал – Райя, Тимбер (Уайт, 90+1), Салиба, Кивер, Люис-Скелли, Парти, Райс (Тирни, 80), Эдегор, Мерино, Мартинелли, Сака (Троссар, 74).

Реал – Куртуа, Рюдигер, Асенсио, Алаба (Гарсия, 79), Валверде, Камавинга, Модрич (Васкес, 71), Беллингҳем, Родриго (Диаз 85), Мбаппе, Винисиус.

Огоҳлантиришлар: Парти (54), Камавинга (70).

Четлатиш: Камавинга (70, 90+4 иккинчи сариқ карточка)

 

Бавария – Интер 1:2

Голлар: Мюллер – Мартинес 38, Фраттези 88

Бавария – Урбиг, Лаймер, Мин-Чже, Дайер, Станишич, Горетца, Киммих, Олисе, Геррейру (Гнабри, 74), Сане (Мюллер, 74), Кейн.

Интер – Зоммер, Павар, Ачерби, Бастони, Дармиан (Биссек, 79), Барелла, Чалхонўғли, Мхитарян (Фраттези, 74), Аугусто, Мартинес, Тюрам.

Огоҳлантиришлар: Мин-Чже (28), Мартинес (53), Мхитарян (71), Фраттези 88.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар