16.04.2025 15:55
2385
Себалос «Арсенал»га қарши асосий таркибда майдонга тушади

«Реал» футболчиси Дани Себалос «Арсенал»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. Бу ҳақда Relevo нашри хабар берди. 

Испаниялик яримҳимоячи жамоанинг Лука Модричдан кейинги «мияси» сифатида қаралмоқда, аммо хорватиялик афсонадан фарқли равишда, Себалос ёшроқ, бақувват ва жисмонан етук ҳисобланади. Мавсум охирига қадар уни асосий таркиб футболчиси сифатида фаол иштирок этиши режалаштириляпти.

Данининг майдондаги фидокорлиги ва жамоага қўшадиган энергияси юқори баҳоланмоқда. Шунга қарамай, у голлар ва самарадорлик борасида камчиликка эга.

Аввалроқ суперкомпютер «Реал»нинг яримфиналга чиқиш имкониятларини баҳолагани маълум қилинганди. 

 

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар