Суперкомпютер «Реал»нинг яримфиналга чиқиш имкониятини баҳолади
Европа Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйини доирасидаги «Арсенал»га қарши ўйин олдидан суперкомпютер «Реал»нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини паст баҳолади.
Opta cуперкомпютерига кўра, Мадрид клубининг чоршанба оқшомидаги жавоб баҳсида йирик ҳисобда ғалабага эришиб, яримфиналга чиқиш имконияти – 8,6 фоизга баҳоланган. Лондондаги учрашувда «Реал» 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Opta англияликларнинг яримфиналга чиқиш эҳтимолини 91,4 фоизга баҳолаган.
Маълумот учун, «Реал» - «Арсенал» учрашуви бугун, 16 апрел оқшомида соат 23:59 бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар