«Реал» «Арсенал»га қарши ўйин олдидан: «Бернабеу»даги 90 дақиқа жуда узоқ давом этади»

«Реал» «Арсенал»га қарши ўйин олдидан собиқ футболчи Хуанитонинг иборасини сунъий интеллект орқали кўплаб тилларга таржима қилди ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлади.

Хуанито 1977 йилдан 1987 йилгача «Реал»да тўп тепган ва клуб учун 401 расмий ўйин ўтказган. Шунингдек, у 10 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Футболчининг машҳур сўзлари шундай эди: «Бернабеу»даги 90 дақиқа жуда узоқ давом этади». ChatGPT айнан шу сўзларни инглиз, рус, серб, япон, ҳинд ва бошқа тилларга таржима қилди.

Маълумот ўрнида, бугун тунда мадридликлар Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб учрашувини «Арсенал»га қарши ўз майдонида ўтказади. Биринчи ўйин англияликлар фойдасига 3:0 ҳисобида якунланганди.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар