12.04.2025 17:02
4677
Кроос «Арсенал»га қарши ўйин олдидан: «Биз энди тўхтовсиз ҳужум қилишимиз керак»

«Реал» жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятда (0:3) собиқ жамоадошларини танқид қилди.

«Ҳисоб 0:2 бўлгандан сўнг, ҳаммаси йўқотилгандек туюлди. Менинг тажрибамга кўра, агар «Реал» ютқазаётган бўлса, ҳар доим гол уриш мумкиндек туюладиган бир палла бўлади.

Ҳар бир ўтказиб юборилган голдан сўнг мен шуни ҳис қилардим. Гол уриш жуда муҳим эди, лекин улар: “Илтимос, бизга тўртинчи голни урманглар”, дегандек кўринишди.

Жавоб учрашувида йигитлар бор кучи билан ҳаракат қилиши керак. Мухлислар «Бернабеу»да уларга ёрдамчи бўлишади. Биз энди тўхтовсиз ҳужум қилишимиз керак», — деди Кроос Einfach mal Luppen подкастида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар