Флик «Барселона» билан шартномани узайтиради

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик клуб билан келишувни узайтириш арафасида.

Маълум бўлишича, немис мутахассиси «кўк-анорранглилар» билан 2027 йилгача бўлган янги шартномани имзолашга яқин. Икки томон ҳам бу битимга рози экани айтилмоқда. 

Ҳозирда у бош мураббийлик қилаётган каталонияликлар Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, клуб Чемпионлар Лигаси чоракфинал босқичининг илк ўйинида «Боруссия Д»ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, деярли кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Аввалроқ мутахассис дортмундликлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳали яримфинал йўлланмаси нақд қилинмагани ҳақида гапирган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар