07.04.2025 13:35
9193
Теглар
Шомуродов А Серияга келганидан бери фақат икки футболчи захирадан тушиб, ундан кўпроқ гол ура олган

Элдор Шомуродов «Рома» сафида яна захирадан майдонга тушиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Ўзбекистонлик ҳужумчи А Серия 31-туридан ўрин олган «Ювентус» (1:1) билан баҳсда танаффусдан сўнг ўйинга қўшилиб, 49-дақиқада тўп киритди.

photo_2025-04-07_13-24-38.jpg

Эътиборлиси, 29 ёшли форвард А Серияга келганидан бери лиганинг энг яхши захира ўйинчиларидан бири саналади. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 2020-21 йилги мавсумдан буён А Серияда фақат икки футболчи захирадан майдонга тушганидан кейин Элдордан кўпроқ гол урган: Лаутаро Мартинес («Интер») — 16 гол ва Педро («Лацио») — 11.

3-ўринни Шомуродов эгаллаб турибди. У Италия юқори дивизионида захирадан тушиб, 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Элдор Турин клуби билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар