03.04.2025 14:17
3881
Теглар
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 11- бор Осиё Кубогида қатнашади. Аввалги иштирокларга назар

Бугундан Саудия Арабистонида старт оладиган Осиё кубоги ОФК томонидан 20-бор ташкил этилмоқда. Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради.

Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Унда Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси кўрсаткичларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар жамоаси аввалги турнирларнинг 10 тасида (1994, 1996, 2002, 2004, 2008, 2010, 2012, 2014, 2016, 2023) иштирок этган. Шу вақтга қадар рақиблар дарвозасига 74 та гол киритилган. 46 учрашувда 19 ғалаба, 10 дуранг ва 17 мағлубият қайд этган.

Ўзбекистон икки бор – 2008 ва 2010 йилларда ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилган. Хусусан, 2010 йилги турнирда Алексей Евстафеев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси финалга қадар етиб борган ва якунда кумуш медаллар билан тақдирланган. Турнирда Тимур Ҳакимов энг яхши футболчи ва мусобақа тўпурарига айланган.

2012 йилда эса Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Эронда бош совринни қўлга киритган. Бу ҳозиргача ушбу тоифадаги энг катта ютуқ бўлиб турибди.

Ниҳоят, 2023 йили Таиланда ўтказилган Осиё кубогида Жамолиддин Раҳматуллаев устозлик қилган ўсмирлар жамоаси яримфиналга қадар етиб борган. 11 йиллик танаффусдан сўнг U-17 ЖЧ йўлланмасига қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бугундан курашни бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар