03.04.2025 08:15
567
Теглар
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бугундан курашни бошлайди

Бугун  Саудия Арабистонида старт оладиган бу галги Осиё кубоги ОФК томонидан 20-бор ташкил этилмоқда. Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Унда Ислом Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 жамоаси бугун Таиландга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 жамоаси турнирнинг «А» гуруҳида Таиланд, Хитой ва мезбон – Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Осиё кубоги U-17. 1-тур

ЎЗБЕКИСТОН – ТАИЛАНД

Тоиф шаҳри. «Оказ» стадиони.

Ўйин бошланиш вақти: 20:00

Трансляция: Sport TV

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар