02.04.2025 19:25
676
Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичининг навбатдаги иштирокчиси аниқ бўлди

Бугун Ўзбекистон кубоги саралаш баҳслари доирасида икки учрашув бўлиб ўтди.

Дастлабки баҳсда «Навоий ФА» ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўл олгани ҳақида маълум қилинганди. Иккинчи учрашувда эса «Сирдарё ФА» жамоаси зафар қучди. 

Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, томонлар пеналтилар сериясига мурожаат қилди ва унда сирдарёликларнинг қўли баланд келди. 

Ўзбекистон Кубоги саралаши. 2 апрел

Локомотив БФК — Сирдарё ФА 0:0 (1:4)

Шу тариқа, «Сирдарё ФА» Ўзбекистон кубогининг «I» гуруҳида «Олимпик МобиУз», «Хоразм» ва «Жайхун» клублари билан куч синашадиган бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар