Ўзбекистон Кубоги. Охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолган «Навоий ФА» «ўлим гуруҳи»дан жой олди
Бугун Ўзбекистон кубоги саралаш баҳслари давом эттирилмоқда.
Илк учрашув «Қорақалпоғистон ФА» ва «Навоий ФА» жамоалари ўртасида кечди. Қизиқарли ўтган учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса омад навоийликларга кулиб боқди.
Ўзбекистон Кубоги саралаши. 2 апрел
Қорақалпоғистон ФА — Навоий ФА 1:1 (2:3)
Голлар: Муҳаммад Одилов (70) – Раҳматулла Амангелдиев (90+3)
Шу тариқа, «Навоий ФА» Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига йўл олди ва энг қийин квартетдан жой эгаллади. «H» гуруҳида бу клубдан ташқари «Пахтакор», «ОКМК» ва «Насаф» жамоалари кейинги босқич учун кураш олиб боради.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар