Виктор Осимҳен «Барселона»га кўчиб ўтиши мумкин
«Галатасарой» клуби ва Нигерия миллий жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимҳен фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.
Испаниянинг SPORT нашри хабарига кўра, футболчининг хизматлари каталонияликларга таклиф этилган. Агар Виктор Испанияга кўчиб ўтишни маъқул кўрса, маошлари пасайишига ҳам кўниши керак бўлади.
Аввалроқ Осимҳеннинг АПЛга йўл олиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Маълумот ўрнида, нигериялик форвард бу мавсум «Галатасарой» сафида барча мусобақаларда 31 ўйин ўтказиб, 26 гол ва 5 ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар