04.01.2025 15:46
2498
Теглар
«МЮ» ва «Наполи» Рэшфордни Осимҳенга алмашиши мумкин — talkSPORT

Италиянинг «Наполи» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда talkSPORT.

Манбага кўра, «Наполи» Рэшфордни ўз сафига қўшишни истаяпти ва бу трансферни енгиллаштириш учун ўз ҳужумчиси Виктор Осимҳенни битимга қўшишга тайёр. Осимҳен ҳозирги пайтда Неапол клубига тегишли бўлса-да, Туркиянинг «Галатасарой» жамоасида ижара асосида ўйнамоқда.

Бунгача матбуотда «Манчестер Юнайтед» Рэшфорд билан хайрлашишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Форвард сўнгги ўйинларда бир неча марта жамоа қайдномасидан ўрин олмаганди. Бу клуб бош мураббийи Рубен Аморим Маркуснинг ишга бўлган муносабатидан норози экани айтилаганди. 

Виктор Осимҳен эса Антонио Конте билан ишлашни истамгани учун турк клубига ижарага берилганди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Осимҳен «Галатасарай» сафида 15 ўйинда 12 гол урган. Рэшфорд эса «Манчестер Юнайтед» сафида 23 ўйинда 7 та гол киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар