Фелиш «Милан»да қолмайди ва мавсум якунлангач «Челси»га қайтади
«Милан» ҳужумчи Жоау Фелишни таркибда олиб қолмоқчи эмас.
Италия клуби 25 ёшли Португалия миллий жамоаси вакилини қишки трансфер ойнасида «кўклар» сафидан мавсум охиригача ижарага олган эди.
«Милан» уни кейинги мавсум учун 8-10 миллион евро эвазига яна ижарага олиши ва шунингдек, 30-35 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ Фабрицио Романо маълумотларига кўра, «россонерилар» айни дамда лондонликлар билан Жоау бўйича музокара олиб боришни режалаштирмаяпти. Фелиш катта эҳтимол билан «Челси»га қайтади ва клуб ёзги трансфер ойнасида унинг тақдирини ҳал қилади.
Аввалроқ Милан жамоаси ҳимоячи Тео Эрнандесни ҳам таркибда олиб қолмоқчи эмаслиги маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар