«Милан» Тео Эрнандесни сотиб юбормоқчи
«Милан» клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақида инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи ва клуб ўртасида 2026 йилда тугайдиган шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳамон бошланмаган. Янги келишув имзоланмаса, Эрнандеснинг сотилиш эҳтимоли анча юқори.
Аввалроқ 27 ёшли чап қанот ҳимоячисига «Манчестер Сити» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилинганди.
Бу мавсумда Тео «Милан» сафида барча мусобақаларда 35 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар