31.03.2025 15:50
1874
Теглар
Неймар Жезуснинг Бразилия миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида: «Бунга мени аралаштирманг»

«Ал-Ҳилол» собиқ футболчиси Неймар порутагиялик мутахассис Жорже Жезушнинг Бразилия миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

«Менинг бунга ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен футболчиман, бунга мени аралаштирманг», - деди Неймар Charla подкастида берган интервьюсида.

Маълумот учун, Неймар ва Жезус ўртасидаги келишмовчилик 2024 йил охирида бошланган. Мураббий уни шартнома охиригача (2025 йил июнгача) таркибда қолишига ишонтирган. Бироқ, кўп ўтмай, Жезуш интервьюда Неймарга умид боғламаслиги, чунки у энди юқори даражада ўйнай олмаслигини айтган.

Аввалроқ Жезус Доривал Жуниор истеъфога чиққанидан сўнг Бразилия миллий жамоасига янги бош мураббий сифатида иш бошлаши мумкинлиги айтилганди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар