Расман: Доривал Жуниор Бразилия миллий жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Доривал Жуниор расман истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида мамлакат футбол конфедерацияси ўзининг расмий сайти орқали хабар берди.

Ҳозирда бош мураббийлик учун номзодлар варианти кўриб чиқилмоқда. Тез орада расмий маълумот берилиши кутилмоқда. Олдинроқ эса Карло Анчелотти ёзда «пентакампеонлар» бош мураббийи бўлиши борасида хабарлар тарқалаётганди. 

Маълумот ўрнида, Бразилия айни дамда жаҳон чемпионати саралаши Жанубий Америка минтақасида 21 очко тўплаган ҳолда 4-ўриндан жой олган. Жамоа охирги баҳсда Аргентинадан 1:4 ҳисобидаги аламли мағлубиятни қабул қилиб олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар