Манба: Остон Ўруновга Туркиянинг етакчи жамоаларидан бири қизиқмоқда
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Персеполис» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Spor Tazanʼнинг ёзишича, «Бешиктош» клуби ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи ва ҳозирда унинг атрофидаги вазиятни ўрганмоқда. Агарда Ўруновда жароҳат ёки бошқа муаммо бўлмаса, турк клуби расмий таклиф билан алоқага чиқиши мумкин.
Аммо бу келишувга ягона тўсиқ сифатида «Персеполис» устози Исмоил Картал бўлиши айтилмоқда. Мутахассис Остоннинг ўйин услубини юқори баҳолайди ва уни таркибда сақлаб қолишдан манфаатдор.
Аввалроқ, яна бир футболчимиз Аббосбек Файзуллаевга «Галатасарой» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар