31.03.2025 12:34
17165
Теглар
Аббосбек Файзуллаев «Галатасарой»нинг қизиқишига муносабат билдирди

 ЦСКА яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев «Матч ТВ» билан суҳбатда «Галатасарой»нинг унга қизиқиш билдираётгани ҳақида фикрини билдирди.

Ўзбекистонлик футболчидан Туркия клубига эҳтимолий трансфери ҳақида сўрашгач, у бу ҳақда гапиришни Москва клубига нисбатан ҳурматсизлик деб ҳисоблашини айтди.

– «Галатасарой»нинг қизиқиши ҳақидаги хабарларга қандай қарайсиз?

– Бу ҳақда гапиришни истамайман, ҳозир мавриди эмас. ЦСКА билан шартномам бор ва бу мавзуда гапириш клубга ҳурматсизлик бўлади. Барча эътиборимни ЦСКАдаги фаолиятимга қаратганман», – деди Файзуллаев «Матч ТВ»га берган интервюсида.

Маълумот учун, ЦСКА 41 очко тўплаган ҳолда РПЛда 5-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги ўйинини 6 апрел куни «Динамо Москва»га қарши ўтказади.

Аввалроқ, Туркия клуби ўзбек футболчисига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар