30.03.2025 13:19
15295
ЦСКА «Галатасарой»нинг Файзуллаевга қизиқишига муносабат билдирди

ЦСКА бош директори Роман Бабаев жамоа ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга «Галатасарой» қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Сиз каби мен ҳам «Галатасарой» қизиқаётгани ҳақидаги хабарни интернетда ўқидим. Ҳали ҳеч қандай расмий мурожаат бўлмади. Қишда ҳам унга ҳеч қандай таклиф тушмаган», — деб сўзларини келтиради ТАСС.

Аббосбек Файзуллаев 2023 йил ёзида ЦСКАга қўшилганди. У жамоа сафида 60 та ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 21 ассист қайд этган. Унинг ЦСКА билан шартномаси 2026 йил ёзигача давом этади.

Трансфермаркт 21 ёшли футболчининг трансфер нархини 8 миллион евро этиб белгилаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар