«Милан» ёзда Кайл Уокерни тўлиқ сотиб олмоқчи
«Милан» клуби мавсум охирида «Манчестер Сити»дан Кайл Уокерни тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақида Calciomercatoweb портали хабар берди.
Маълум бўлишича, миланликлар футболчи учун 5 миллион евро сарфлайди. Уокернинг ўзи ҳам Италияда қолишдан мамнун.
Аввалроқ, англиялик ҳимоячи «Милан» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш орзуси борлигини маълум қилганди. Шунингдек, у Манчестер жамоасида ишлари жойида эмаслиги ҳақида гапириб ўтганди.
Маълумот ўрнида, Кайл жорий мавсум барча мусобақаларда 27 ўйинда иштирок этиб, бирорта самарали ҳаракат амалга оширмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар