Кайл Уокер «Манчестер Сити»дан «Милан»га ўтиш қарори ҳақида гапирди.
«Клуб тарихи ва Златан Ибраҳимович айтиб берган лойиҳа сабаб «Милан»га ўтдим. Орзум — бу жамоа билан Чемпионлар Лигасини ютиш. «Манчестер Сити» билан ушбу турнирни ютиб, бахтиёр бўлгандим. Ҳозпр бошқача вазиятдаман.
Рақибларни олқишлашдан кўра уларнинг сизга қарсак чалишлари яхшироқ, аммо бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз, чунки барчаси ЕЧЛдаги йўлимизга боғлиқ.
Мен пул учун эмас, балки иштиёқ туфайли футбол ўйнайман. «Сити»да ишлар жуда яхши эмасди ва бу ҳам «Милан»га келишимнинг сабабларидан биридир. Кўпроқ ўйнаб, совринлар ютмоқчиман.
«Сити»да 17 та соврин қўлга киритдим. 34 ёшда бўлсам ҳам, тўхтаб қолмайман. Ғалабаларни хоҳлайман», — дея Уокернинг сўзларини келтиради SempreMilan.