«Марсел» эркин агент бўлиб турган Погбанинг хизматларини рад этди
Франциялик машҳур футболчи Пол Погбанинг хизматлари «Марсел» клуби томонидан рад этилди.
Яримҳимоячи айни вақтда эркин агент ҳисобланади. Шунга қарамай, у узоқ вақт футбол билан шуғуллана олмади. Сабаби, Погбага дисквалификация туфайли профессионал учрашувларда иштирок этиш тақиқланганди.
«Марсел» раҳбарияти ҳам унинг спорт формасидан хавотирда эканлиги учун таваккал қилишни истамади. Олдинроқ футболчи «Интер Майами» билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида маълум қилинганди.
Маълумот ўрнида, Пол охирги бор «Ювентус» сафида майдонга тушган. 3 сентябрда «Эмполи»га қарши кечган баҳсда туринликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар