Манба: «Леганес»га қарши баҳсда «Реал» дарвозасини Лунин қўриқлайди, Куртуа учрашувни ўтказиб юборади
Ла Лига 29-туридан ўрин олган «Реал» - «Леганес» учрашувида мадридликлар дарвозасини Андрей Лунин қўриқлайди. Бу ҳақида Испаниянинг El Chiringuito нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, асосий посбон Тибо Куртуа кеча машғулотларда иштирок этмаган. У ФИФА кунларидан қайтгач, ўзини ноқулай ҳис қилган.
Олдинроқ, Куртуа анча вақтдан сўнг яна Белгия миллий жамоаси таркибига чақирилгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, Тибо жорий мавсум «Реал» сафида барча мусобақаларда 34 ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 40 та гол олиб чиққан. Шунингдек, 11 ўйинда рақиблар унинг дарвозасига йўл топа олмаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар