«Челси» Уилямс учун курашга қўшилди
«Челси» «Атлетик» вингери Нико Уилямсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақида TEAMtalk портали хабар берди.
Футболчининг шартнома бандида унинг товон пули 58 миллион евро этиб белгиланган. Агар лондонликлар Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритса, Нико ҳам клуб билан музокаралар бошлашга тайёр.
Аввалроқ, футболчининг «Барселона»га ўтмоқчилиги маълум қилинганди. Мавсум якунлангач, у катта эҳтимол билан билбаоликларни тарк этади.
Маълумот ўрнида, Уилямс жорий мавсум «Атлетик» сафида барча мусобақаларда 37 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва яна 7 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар