Нико Уилямс ёзда «Барселона»га ўтмоқчи
«Атлетик» вингери Нико Уилямс ёзги трансфер ойнасида «Барселона»га ўтмоқчи. Бу ҳақда Sport.es журналисти Тони Хуанмарти хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи Каталония клуби раҳбариятига уларнинг сафига ўтишга тайёрлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум бошланишидан олдин «Барселона» испаниялик вингерга таклиф билан чиққан, бироқ Нико «Атлетик»да қолишни истаётганини айтиб таклифни рад этганди.
Уилямс «Атлетик»нинг асосий жамоасида 2021 йил июлдан буён ўйнамоқда. Унинг билбаоликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июн ойигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи — 70 миллион евро.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар