Аморим мавсум якунлангач собиқ шогирдини «МЮ»га олиб келмоқчи

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим ёзда «Спортинг»дан ҳимоячи Гонсало Инасиони таркибга жалб этмоқчи.

Португалиялик футболчи январ ойида «Боруссия Д» ўтиши мумкин эди. Аммо у лиссабонликлар билан мавсумни якунлаб қўйишни танлади. 

Аввалроқ, Манчестер клуби ёзда ҳужум чизиғини кучайтириши ҳақида маълум қилинганди. Эндиликда ҳимоячи олиб келиш асосий мақсадга айланди.

Маълумот ўрнида, Инасио жорий мавсум «Спортинг» сафида барча мусобақаларда 32 ўйин ўтказиб, 5 гол урди ва яна 3 голга ҳаммуаллифлик қилди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар