Сака машғулотларга қайтди. У «Реал» билан ўйинда майдонга туша олади
«Арсенал» клуби ва Англия миллий жамоаси аъзоси Букайо Сака машғулотларга қайтди.
Футболчи бу ҳақда ўзининг инстаграмдаги саҳифасига «яна салом» дея пост қолдирди. Фабрицио Романонинг маълум қилишича, англиялик вингер «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ўйинида иштирок эта олади.
Эслатиб ўтамиз, Букайо декабрда жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. Ҳозирда клуб битимни узайтириш борасида янги таклиф тайёрламоқда.
Маълумот ўрнида, Сака жорий мавсум «Арсенал» сафида барча мусобақаларда жами 24 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва яна 13 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар