23.12.2024 19:11
3350
«Бу – «Арсенал» учун жиддий зарба». Артета Сака узоқ муддатга сафдан чиққанини маълум қилди

Букайо Сака жароҳати туфайли «Арсенал»га узоқ муддат давомида ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Микел Артета маълум қилди.

АПЛ 17-тури доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши учрашувнинг (5:1) 24-дақиқасида Сака жароҳат туфайли майдонни тарк этганди.

«У майдонни тарк этаётгандаёқ ҳолат жиддий экани кўринганди. У бир неча ҳафталарга сафдан чиқди. Бу «Арсенал» учун жиддий зарба. Бу йўқотиш биз учун бу яна бир жиддий синов бўлади», – деди Артета.

Артета Раҳим Стерлинг ҳам тўпиғидаги жароҳати сабабли бир неча ҳафта ўйнай олмаслигини ҳам маълум қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар