Ёзда Криштиану Роналдунинг «Ан Наср» билан шартномаси тугайди ва у эркин агентга айланиши мумкин, деб хабар беради talkSPORT.
Кўпчилик Месси ва Роналду қарама-қаршилигининг янги бобини кутганда воқеалар бошқача ривожланиши мумкин — Криштиану Лео ўйнайдиган «Интер Майами»га қўшилиши мумкин.
Манбага кўра, португалиялик ҳужумчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси билан вақтинчалик шартнома имзолайди, кейин уни бузиб «Ан Наср» билан янги битимга имзо чекади. «Интер Майами» музокаралар учун қадам ташлашга тайёр.
Маълумот ўрнида, Месси ва Роналду 36 бор бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Устунлик аргентиналик футболчи томонида: 16-11. Яна 9 баҳс дуранг билан якунланган.
Аввалроқ Майами клуби яна бир юлдуз футболчи — дисквалификация сабаб 1,5 йилдан бери майдон ташқарисида қолган Пол Погбани ҳам ўз сафига қўшиб олишга яқин эканлиги хабар берилганди.