Мартинес ва Думфрис жароҳат сабаб «Интер»нинг бир нечта ўйинларини ўтказиб юборишади
Лаутаро Мартинес ва Дензел Думфрис жароҳат туфайли «Интер»га бир нечта ўйинларда ёрдам бера олишмайди, деб хабар беради Sky Sport.
Аввалроқ аргентиналик ҳужумчи орқа сон мушаклари зўриқиши сабаб ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги баҳсларни ўтказиб юборганди.
Мартинес 5 апрел куни бўлиб ўтадиган А Серия доирасидаги «Парма» билан ўйинда қайтиши кутилмоқда. У лигада «Удинезе», Италия Кубогида «Милан» билан баҳсларда ўйнамайди.
Думфрис эса келаси ҳафта иккинчи текширувдан ўтади ва катта эҳтимол билан «Удинезе», «Милан» ва «Парма»га қарши ўйинларда қатнашмайди.
Қўшимча текширувлардан сўнг нидерландиялик ҳимоячининг Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доиасидаги «Бавария» билан ўйинга тайёр бўлиш-бўлмаслиги аниқланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар