20.03.2025 17:24
894
Теглар
Лаутаро ҳам Уругвай ва Бразилия билан ўйинларни ўтказиб юборади

Лаутаро Мартинес Уругвай ва Бразилияга қарши майдонга тушмайди.

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси орқа сон мушаклари зўриққани сабаб ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги бўлажак ўйинларда қатнашмайди.

«Интер» футболчиси миллий жамоа қайдномасига киритилганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа сардори Лионел Месси ҳам жароҳат туфайли Уругвай ва Бразилия билан баҳсларда «албиселесте»га ёрдам бера олмаслиги маълум бўлганди. 

Бу мавсумда Мартинес А Серияда 27 ўйинда 11 та гол урган. 

Аргентина 22 март куни Уругвай, 26 мартда Бразилия билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар