Иско Ла Лигада март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
«Бетис» клуби яримҳимоячиси Иско Ла Лигада март ойининг энг яхши футболчиси номинациясида ғолиб бўлди.
Испаниялик футболчи мазкур ой 3 та ўйинда иштирок этиб, 2 гол урди ва яна 2 голга ҳаммуаллифлик қилди. Шу тариқа, андалусияликлар аъзоси соврин учун курашда Килиан Мбаппе («Реал»), Педро Диас («Райо Валекано»), Умар Содиқ («Валенсия») ва Маркос Алонсо («Селта»)ни ортда қолдирди.
Қайд этиш лозим, у март ойидаги илк голини собиқ жамоаси «Реал»га қарши ўйинда киритган ва кейинчалик голни нишонлагани учун мадридликлардан узр сўраганди.
Маълумот ўрнида, Исконинг клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсум у барча мусобақалардаги 19 ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9 гол ҳамда 5 ассист ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар