02.03.2025 12:51
8777
Теглар
Иско собиқ жамоасига урган голини нишонлагани учун мухлислардан узр сўради

«Бетис» яримҳимоячиси Иско Ла Лига 26-турида собиқ жамоаси «Реал»га (2:1) урган голини нишонлагани учун мадридлик мухлислардан узр сўради.

Иско 2013-2022 йилларда «Реал»да ўйнаган.

«Голни нишонлаганим учун «Реал» мухлисларидан узр сўрадим ва яна бир бор узр сўрайман.

«Реал» ҳам жамоа мухлислари ҳам ҳамиша қалбимда қолишади», — дея испаниялик футболчининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар