28.03.2025 01:37
3428
Теглар
Эмилиано Мартинес: «Францияга қарши финал олдидан Call of duty ўйнагандим. Коло-Муанининг зарбасини қайтарганимдан сўнг эса уч ой уйқусизликдан қийналдим»

Эмилиано Мартинес ЖЧ-2022 финалидан кейинги ҳиссиётлари билан бўлишди.

Ўшанда Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Францияни мағлуб этганди (3:3, пеналтилар сериясида 4:2). Ҳисоб 3:3 бўлиб турганда, ўйин якуни арафасида аргентиналик дарвозабон франциялик ҳужумчи Коло-Муанининг бирга-бир вазиятдаги зарбасини қайтарганди.

«Францияга қарши Жаҳон чемпионати финали олдидан тушликдан кейин тактик йиғилиш бошлангунча дўстларим билан Call of duty ўйнаганман.

Коло-Муанининг зарбасинин қайтарганимдан сўнг уч ой уйқусизликдан қийналдим. Ҳамма «Бу ажойиб бўлган эди», дейишади. Ҳа, тўғри, лекин тўп дарвозага кириб кетганида нима бўларди? Буни такроран содир бўлишини истамайман», — деди Аргентина ва Астон Вилла дарвозабони BPlay'га берган интервюсида.

Де Хеа «МЮ»да бирга ўйнаган энг кучли 5 жамоадошини айтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар