27.03.2025 22:57
13038
Теглар
Де Хеа «МЮ»да бирга ўйнаган энг кучли 5 жамоадошини айтди

«МЮ» собиқ дарвозабони, ҳозирда «Фиорентина»да ўйнаётган Давид Де Хеа манкунианликлар сафидаги энг яхши 5 жамоадошини айтди.

«Ван Перси, Криштиану Роналду, Руни, Ибраҳимович ва Лукаку. Аммо улар менга машғулотларда гол ура олишмаса, хафа бўлишарди», — дейди 34 ёшли посбон Napolimagazine журналисти саволига жавобан.

Ижтимоий тармоқларда мухлислар фақат Лукаку танловидан ҳайратга тушишди. «Давидда кенг танловлар бор эди», «Лукаку «МЮ» учун ҳеч нима қилмаган» каби изоҳлар ёзилди.

Маълумот учун, Де Хеа 2011 йилдан 2023 йилгача «қизил иблислар» сафида ўйнаган, жами 545 та баҳсда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар