Бареллага Саудия Арабистонидан 35 миллион евролик таклиф келди

«Интер» клуби ва Италия миллий жамоаси вакили Николо Барелла фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Унга «Ал Ҳилол» клуби йиллик 35 миллион еврога тенг маош беришга тайёр. Олдинроқ, саудияликлар 18 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида маълум қилинганди.

Бироқ яримҳимоячи ҳамон Милан шаҳридан кетмоқчи эмас. У жамоаси билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни истайди.

Эслатиб ўтамиз, Николонинг «нерадзуррилар» билан тузилган шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчи 5 йилдан буён миланликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Маълумот ўрнида, Барелла жорий мавсум барча мусобақалардаги 38 ўйинда 3 та гол урди ва яна 8 та голга ҳаммуаллифлик қилди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар