«Ал Ҳилол» Бареллага йилига 18 миллион евро таклиф қилмоқда
«Ал Ҳилол» Никола Бареллани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Саудия клуби «Интер» яримҳимоячисининг вакиллари билан норасмий мулоқот ўтказган. Италиялик 27 ёшли футболчига йилига 18 миллион евро маош таклиф қилинган. Бу унинг ҳозир олаётганидан деярли 3 баробар кўпроқ дегани.
Бироқ Барелла «Интер»дан бошқа жамоага ўтишни истамаяпти. У Миланга ўрганиб қолган. У ерда аёли ва тўрт фарзанди билан яшайди.
Ўз навбатида, «Ал Ҳилол» таслим бўлмоқчи эмас. Ар Риёдликлар АҚШда ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида музокараларга қайтмоқчи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар