10.11.2024 18:09
2202
Остон Ўрунов Қатар ва КХДРга қарши ўйинларни ўтказиб юборади

Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий жамоасига ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатар (14 ноябр) ва КХДРга (19 ноябр) қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди.

«Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олган футболчимиз Остон Ўрунов тикланиш жараёни сабабли, шифокорларнинг тавсиясига кўра бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. 

Футболчимиз тез фурсатда соғайиб, кейинги йиғинларда сафга қайтишини тилаб қоламиз», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўрунов ўйнайдиган «Персеполис» жароҳати бор футболчини клуб рухсатисиз майдонга туширгани учун ЎФА устидан ФИФАга шикоят йўллагани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар