22.10.2024 16:21
7781
Теглар
«Персеполис» ЎФА устидан ФИФАга шикоят йўллаган. Остон Ўрунов клуб рухсатисиз жароҳати билан миллий жамоада ўйнаган

Эроннинг «Персеполис» клуби жамоа ҳужумчиси Остон Ўрунов масаласида Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга арз қилган.

Қайд этилишича, «Персеполис» клуби Остон Ўруновнинг ФИФА кунларидан аввал жароҳат олгани сабабли унинг Ўзбекистон миллий жамоаси сафида тўп суришига рухсат бермаган. Шунга қарамай, миллий жамоа мураббийлар штаби Ўруновни Эронга қарши ўйинда захирадан майдонга туширишга қарор қилган ва якунда Ўруновнинг жароҳати оғирлашган. Оқибатда «Персеполис» етакчи ўйинчисини Эрон чемпионати ва ОФК Элит Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ас-Садд»га қарши ўйинда (0:1) майдонга тушира олмади. У ҳамон тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов 5 октябр куни «Персеполис» - «Чадормалу» ўйини олди чигалёзди машғулотларда жароҳат олиб, асосий таркибдан захирага олинганди. У аввалроқ, миллий жамоадан чақирув олгани сабабли 10 октябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббосбек Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. Учрашувдан кейин эса ЎФА Остон Ўрунов жароҳати сабабли БААга қарши майдонга туша олмаслигини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар