Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоалари 2-турда ҳам ғалаба қозонди
Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси давом этмоқда.
12 сенябр куни 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион саналган Ўзбекистон йигитлар жамоаси Мисрни 3.5-0.5 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, қизлар Анголадан 3-1 ҳисобида устун келишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон йигитлар ва қизлар жамоалари 1-турда ҳам ғалаба қозонишганди.
13 сентябр кунги 3-турда йигитлар Хорватияга қарши беллашса, қизлар мезбон Венгрия вакиллари билан тўқнаш келади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар