12.09.2024 13:41
2663
Теглар
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон 1-турни ғалаба билан бошлади, бугун вакилларимиз Африка жамоаларига қарши дона суради

Венгрия пойтахти Будапештда бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 1-тури якунига етди. Бугун, 12 сентябрда 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Дастлабки турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси Тринадад ва Тобаго жамоаси устидан 3.5 – 0.5 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, аёллар жамоамиз Ҳаитини 4:0 ҳисобида таслим этди.

2-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси Миср терма жамоаси билан баҳсга киришса, аёллар жамоамиз Ангола билан тўқнаш келади. Баҳслар соат 18:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар