21.04.2024 19:38
12925
Аббос Файзуллаевнинг Қатарга қачон етиб бориши маълум

ЎФА Аббос Файзуллаевнинг Осиё Кубогида иштирок этиши борасида ЦСКА билан келишувга эришганини маълум қилди. 

20 ёшли яримҳимоячи 22 апрел куни Ўзбекистон олимпия жамоаси ихтиёрига қўшилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 Қатарда ўтаётган Осиё чемпионатида 2-турдан сўнг плей-офф масаласини ҳал этиб улгурди. Темур Кападзе шогирдлари гуруҳдаги охирги ўйинни 23 апрелда Ветнамга қарши ўтказади. 

Аввалроқ, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг бугун, 21 апрел куни Қатарга етиб бориши ҳақида хабар берилган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар