21.04.2024 17:26
2669
Абдуқодир Ҳусанов бугун Қатарга етиб бориб, Ўзбекистон олимпия жамоаси ихтиёрига қўшилади

ЎФА Абдуқодир Ҳусановнинг Осиё Кубогида иштирок этиши борасида «Ланс» клуби билан давомий музокаралар ўтказиб, келишувга эришганини маълум қилди. 

ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, ҳимоячи бугун Қатарга етиб боради ва Ўзбекистон олимпия жамоаси сафига қўшилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 Қатарда ўтаётган Осиё чемпионатида 2-турдан сўнг плей-офф масаласини ҳал этиб улгурди. Темур Кападзе шогирдлари гуруҳдаги охирги ўйинни 23 апрелда Ветнамга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар