21.04.2025 17:42
879
Теглар
«Милан» мавсум охирида Консейсауни истеъфога чиқаради – Романо

«Милан» мавсум охирида бош мураббий Сержиу Консейсауни истеъфога чиқаради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Унга кўра, раҳбарият аллақачон мураббийнинг келажаги бўйича бир қарорга келган. Португалиялик 50 ёшли мутахассис 2024 йилнинг декабр ойидан буён «Милан»ни бошқараётганди.

Консейсау қўл остида «россонерилар» 24 та ўйинда 11 та ғалаба, 5 дуранг ва 8 мағлубият қайд этилди.

«Милан» раҳбарияти Сержиу ўрнига 57 ёшли Массимилиано Аллегрини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар