14.04.2025 21:40
999
«Милан» бош мураббийликка Аллегри вариантини кўриб чиқмоқда

«Милан» клуби ёзда жамоага бош мураббий сифатида Массимилиано Аллегрини олиб келиши мумкин. 

Жамоа раҳбарияти мавсум охирида қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар ҳозирги бош мураббий Сержиу Консейсауни истеъфога чиқармоқчи. Унинг ўрнига асосий номзод айнан «Ювентус» собиқ бош мураббийи бўлиб турибди. 

57 ёшли мутахассис туринликларни тарк этгандан бери ишсиз юрибди. Айни пайтда Аллегрининг ўзи ҳам Италияда ишлаш ниятида.  

Аввалроқ Массимилиано Англия ва БАА клубларининг таклифига рад жавоб бергани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар