«Ливерпул» уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
«Ливерпул» бир қатор футболчилар билан янги битим тузишни режа қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, жамоа аввалроқ ҳимоячи Виржил ван Дейк ва ҳужумчи Моҳаммад Салоҳ билан келишув узайтирилган эди.
Football Indiser хабарига кўра, Иброҳима Конате, Луис Диас ва Диогу Жота билан янги шартнома имзолашни мақсад қилган. Аммо Жота ва Диас билан дастлабки музокаралар муваффақиятсиз якун топган.
Ван Дейк ва Салоҳнинг шартномани узайтирганидан сўнг Диогу ва Луис ҳам «қизиллар»да қолишни истамоқда. Конате эса жамоадан катта маош сўраётгани сабаб музокаралар тўхтаб қолганди.
Маълумот учун, «Ливерпул» АПЛда 79 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда ва келаси турда чемпионликни нишонлаши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар